Press-reliz

Kompaniya

LG AHRI PERFORMANCE ЙИЛЛИК МУКОФТИГА КЕТМА-КЕТ ЕТТИНЧИ МАРТА САЗОВОР БЎЛДИ

20/03/2024

 

Сеул, 2024 йил 20-март – LG Electronics (LG) етти йил давомида кетма-кет Кондиционерлаш, иситиш ва совутиш институти (AHRI)-нинг самарадорлик бўйича мукофотига сазовор бўлди. Ушбу мукофот LG компаниясининг маҳсулдорлик, самарадорлик ва ишончлилик стандартини ўрнатишда давом этаётган иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш (ИВҲК) ечимларининг мукаммаллигини урғулайди.

 

1953 йилда ташкил этилган AHRI иситиш, вентиляция, кондиционерлаш, совутиш ва сув иситиш ускуналари ишлаб чиқарувчилари учун нуфузли халқаро савдо ассоциацияси ҳисобланади. Ҳозирда унинг аъзолари қаторига жаҳондаги турли мамлакатлар ва ҳудудларни тамсил этган 350 дан зиёд компанияни киради.

 

Пировардида қайси компаниялар AHRI Performance мукофотини олишини аниқлаш учун зарур бўлган маҳсулотни баҳолаш ишлари, асосан, обрўли учинчи томон - синов, сертификатлаш ва назорат соҳасида ихтисослашган “Интертек” ташкилоти томонидан бажарилади. “Интертек” танланган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарувчилар томонидан эълон қилинган хусусиятларининг тўғрилигини текшириш учун кенг қамровли баҳолаш ишларинини амалга оширади.

 

LG-нинг иситиш, вентиляция ва хавони кондиционерлаш (ИВҲК) тизимлари учун мўлжалланган 62 та ечими сурункасига уч йил давомида (2021 йилдан 2023 йилгача) олтита маҳсулот тоифаси бўйича AHRI-нинг жиддий баҳолаш жараёнидан муваффақиятли ўтди. Баҳоланган ЛГ маҳсулотларига қуйидаги ИВҲК тоифаларини киради: Энергияни тикловчи вентилятор (ERV), совитувчи агентнинг ўзгарувчан оқими (VRF), унитар кичик иссиқлик насоси (USHP), сув билан ишлайдиган чиллер (WCCL), ҳаво билан ишлайдиган cиллер (ACCL) ва ҳавога қайта ишлов бериш мосламаси ( AHU).

 

LG компаниясининг энг сўнгги AHRI Performance мукофотини қўлга киритган энг яхши ечимларидан бири - Multi V ташқи блоки кучли ва энергия самарадор ишни таъминлаш учун компаниянинг машҳур инвертер компрессоридан фойдаланади. Қишлари ўта совуқ келиши мумкин бўлган Шимолий ярим шардаги мижозлар орасида LG-нинг айниқса машҳур бўлган премиум VRF тизими ҳатто минус 30 Cº даражагача бўлган ҳароратларда ҳам хонани ишончли ва самарали иситиш имконини беради.

 

Аралаш бурама найчалар ва деворга ўрнатиладиган иссиқлик насосларини ўз ичига олган USHP тоифасида баҳоланган Multi V S блоки ихчам, аммо кучли кўп зонали иқлим мосламасига доир ечим бўлиб, бундай ечим паст операцион харажатлар ва юқори самарадорлик билан ажралиб туради. Кичик офислар ва балкон майдони чекланган хонадонлар учун жуда мос бўлган Multi V S экологик жиҳатдан тоза совутиш агентидан фойдаланади ва LG-нинг мустаҳкам Ocean Black Fin қопламаси ҳамда турли иғор сенсорли бошқарув функсияларига эга.

 

LG-нинг биринчи марта мукофотга сазовор бўлган вентиляция блоки (AHU) иситиш ва совутиш, вентиляция ва намликни бошқариш орқали тоза ва қулай ички иқлимни таъминлайди.

 

LG-нинг CoreTech технологияси компания маҳсулотларини бошқа компаниялар махсулотларидан ажратиб туради, чунки компрессорлар ва двигателлар каби ИВҲК ечимларининг асосий компонентлари мустақил равишда ишлаб чиқилади ва ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, LG иссиқлик алмаштиргичлар, инверторлар ва иссиқлик насослари каби илғор технологияларга йналтирилган тадқиқот ва ишланмаларга инвестициялар киритиш масаласига фаол ёндошади.

 

“Кетма-кет етти йил AHRI Performance Award мукофотини олиш муҳим марра, бу LG-нинг ИВҲК ечимлари сифати ва ишончлилигидан далолат беради”, дейди LG Electronics Home Appliance & Air Solution компаниясининг Air Solution Business Unit бўлинмаси раҳбари Жеймс Ли. "Биз мижозлар доимо иккиланмай ишониши мумкин бўлган самарали, экологик тоза ечимларни тақдим этиш орқали глобал ИВҲК бозоридаги иштирокимизни кенгайтиришда давом этамиз."