Bu sayt cookies-dan foydalanadi. Saytni koʻrib chiqishni davom ettirsangiz, qoʻshimcha maʼlumot uchun cookies-dan foydalanishimizga rozilik bildirasiz, Bizning Maxfiylik Siyosati va Cookie Siyosatimizni oʻrganib chiqing
Bu funktsiya (vazifa) sizning kuki boshqaruvida oʻchirilgan.
Uni faollashtirish uchun havolani (ssilkani) bosing "Cookie fayllarining sozlamalarini oʻzgartirish" ushbu sahifaning yuqoridagi
oʻng burchagida.
12/03/2024
СЕУЛ, 2024 йил, 12 март — LG Electronics (LG) компания учун янги асосий бизнес бўлган сервис робототехникаси соҳасида ўз имкониятларини ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида стратегик сармоявий ҳаракатларни амалга оширмоқда.
LG компанияси 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги сармоя эвазига Силикон водийсидаги сунъий интеллект асосида ишлайдиган автоном хизмат кўрсатувчи роботларга ихтисослашган машҳур стартап Bear Robotics улушини сотиб олиш бўйича келишувга эришди.
Ушбу стратегик инвестициялар қисқа муддатли фойда олишга эмас, балки узоқ муддатли ўсишни таъминлаш учун LG портфелини мустаҳкамлашга қаратилган. Акцияларни сотиб олиш битими ёпилгач, компания ягона акциядор сифатида Bear Robotics акцияларининг энг катта қисмига эгалик қилади.
CES 2024 кўргазмасида LG бош директори Уилям Чо потенциал капитал инвестициялар ҳусусида сўз юритар экан, шундай деди: "Сервис робототехникаси бозорида биз биринчи навбатда етказиб бериш ва логистика каби соҳаларга эътибор қаратмоқдамиз. Бироқ, биз келгуси йўналишларни ҳам диққат билан кўриб чиқмоқдамиз, капитал инвестициялар ёки қўшилиш ва қўшиб олиш имкониятларини истисно қилмаймиз."
2017-йилда Google компаниясининг дастурий таъминот бўйича собиқ катта муҳандиси ва техникавий масалалар бўйича раҳбари бўлган бош директор Жон Ха бошчилигида ташкил этилган Bear Robotics АҚШ, Жанубий Корея ва Япония бозорларида сунъий интеллектга асосланган етказиб бериш роботлари билан танилган. Компания нуфузли технология компанияларида иш тажрибасига эга бўлган малакали муҳандислар жамоаси, жумладан унинг асосчиси ва техник директори билан фахрланади. Таъкидлаш жоизки, Bear Robotics ўзининг сервис робототехникаси дастурий таъминоти, робот паркини бошқариш технологияси ва булутга асосланган бошқарув ечимларини платформалаштириш бўйича тажрибаси билан эътиборни ўзига жалб этмоқда.
Дастурий конфигурациялаштириладиган робототехникага ўтиш ва робот бизнесида синергияни кучайтириш</b >
LG мобиллик саноатида кузатилганига ўхшаш дастурий таъминотдан дастурий конфигурациялаштириладиган робототехника (SDR) га ўтишга, асосий эътирбони тайёрланмоқда. LG дастурий таъминот билан белгиланган робототехника (SDR) га ўтишга, асосий эътиборни аппаратли таъминотдан мобиллик саноатида кузатилаётган ўхшаш дастурий таъминотга йўналтиришга тайёрланмоқда. Келажакдаги ўсишни кутган ҳолда, компания автоном робот платформасини стандартлаштириш ва сунъий интеллектнинг асосини яратишнинг муҳим аҳамиятини англаган ҳолда турли муҳитларда ишлаши учун масштаблаштириладиган сервис роботлари ва очиқ архитектурага эга дастурий платформани ишлаб чиқиш ниятида. Буни англаган LG ушбу стратегик инвестицияни робототехника бизнесини ривожлантириш учун асосий имконият деб билади.
Робототехника соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган LG робототехника ечимларини аэропортлар, меҳмонхоналар, ресторанлар, шифохоналар, чакана савдо дўконлари, музейлар, ақлли омборлар ва голф майдончалари каби турли тижорат муҳитида татбиқ этиш тажрибасини орттирди. LG Гуми шаҳридаги LG Future Park -да хизмат кўрсатувчи роботларни ишлаб чиқариш корхонасини бошқариб келади ва сифат менежменти, таъминот занжири ва мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича жаҳон даражасидаги имкониятлари билан фаҳрланиши мумкин.
Bear Robotics-нинг жаҳон миқёсидаги илмий-тадқиқот соҳасидаги истеъдодлари ва дастурий таъминот платформасини ишлаб чиқиш тажрибасини ўзининг кучли томонлари билан бирлаштириб, LG бозордаги харажатларни сезиларли даражада камайтириш, шу орқали операцион самарадорликни ошириш ва синергияни рағбатлантириш мақсадида робот платформаларини стандартлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилишни мақсад қилган. "Android смартфонлар даврида инқилоб қилганидек, стандартлаштирилган очиқ платформалар робототехника бозорини жонлантириш учун жуда муҳимдир", дейди Bear Robotics бош директори Жон Ха.
Хизмат кўрсатувчи роботлар бозорининг келажакдаги ўсиши йўналишларини белгилаш</b >
Сўнгги йилларда LG ресурсларни бозор динамикаси ва бизнес моделларининг стратегик аҳамиятига мос равишда келажакнинг юқори ўсиш суръатларига стратегик жиҳатдан қайта тақсимлади. Bear Robotics компаниясига киритилаётган сармоя, LG компанияси келажакдаги ўсиш стратегиясининг асосий таркибий қисми бўлган хизмат кўрсатиш роботлари сектори ривожини жадаллаштириш ғоясига содиқлигини ифодалайди.
LG робот ишлаб чиқариш бизнесини келажакдаги асоий йўналишлардан бири сифатида ривожлантирмоқда. 2017 йилда Инчеон халқаро аэропортида робот-кузатувчилар жойлаштирилгач, компания босқичма-босқич турли тижорат объектлари, жумладан етказиб бериш ва дезинфекция функциялари учун махсус ечимларни жорий қилди. Ўтган йилдан бери LG ўз фаолиятини халқаро бозорларда, жумладан, АҚШ, Япония ва Жануби-Шарқий Осиёда фаол равишда кенгайтирмоқда. Сунъий интеллект ва алоқа каби технологияларнинг жадал ривожланиши ҳисобига хизмат кўрсатувчи робототехника бозори тез суръатлар билан ўсиши кутилмоқда. Глобал миқёсда бозор 2021 йилдаги 36,2 миллиард доллардан 2026 йилга келиб 103,3 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда.
Ўтган йил LG 2030 йилгача бўлган ғояларини эълон қилди, унда узлуксиз алоқани таъминлайдиган ва истеъмолчиларга турли соҳаларда, шу жумладан уй, тижорат, мобил ва виртуал маконда имконият яратадиган турмуш учун ақлли ечимларни таклиф қилувчи компания бўлиш мақсади кўрсатилган. Ушбу ғояга мувофиқ LG “Triple Seven” (“Учталик етти”) мақсадига эришиш учун ўртача ўсиш суръати ва операцион фойда етти фоиз ва ундан кўпни ташкил этади ва EBITDA корпоратив қиймати индекси еттига тенг равишда ифодаланишига интилади.
“Хизмат кўрсатувчи роботлар бозори ўсиш даврига киргач, ушбу акциядорлик капиталига киритилган инвестициялар компаниянинг “рақобат борасидаги устунлигига” сезиларли ҳисса қўшади”, дейди LG Electronics компаниясининг стратегия бўйича бош директори Ли Сам Су. "Ўрта ва узоқ муддатли истиқболда биз сунъий интеллект ва роботлаштирилган манипуляциялар каби илғор технологияларни бирлаштириш орқали турли имкониятларни ўрганиб, робототехника соҳасидаги бизнесимизни янги ривожланиш механизмига айлантиришга интиламиз."
«Поскольку рынок сервисных роботов вступает в период активного развития, данная сделка внесет значительный вклад в обеспечение «выигрышного конкурентного преимущества» для компании», - подчеркнул Ли Сам-Су, директор по стратегии LG Electronics. «В среднесрочной и долгосрочной перспективе мы будем стремиться превратить наш бизнес в области робототехники в новый двигатель роста, изучая различные возможности за счет интеграции передовых технологий, таких как воплощенный искусственный интеллект и робототехническое управление».