•  

    Иссиқ баҳор ва ёз мавсумида кўпчилик ўз рационини қайта кўриб чиқиш ва енгилроқ, соғломроқ таомларни тайёрлашни бошлаш ҳақида ўйлашади. Бу ўз саломатлигингизга ғамхўрлик қилиш ва мазали таомлардан баҳраманд бўлиш учун ажойиб вақт. Овқатланишни «яхшилаш» жараёни осонроқ ва ёқимлироқ кечиши учун эса, тайёрлаш учун тўғри масаллиқни танлаш муҳимдир.

     

     

    LG микротўлқинли печларининг замонавий технологиялари туфайли сиз маҳсулотларнинг фойдали хусусиятларини сақлаб, турли хил ва мазали таомларни тайёрлашингиз мумкин.

     

    Шунинг учун биз микротўлқинли печларда «бажарилиши» мумкин бўлган учта баҳорий рецептни кўриб чиқишни таклиф қиламиз.

     

    1. Нонушта учун микротўлқинли печда парҳезбоп творогли тоблама

     

    Масаллиқлар:
    - 400 г 5% ли творог
    - 2 та товуқ тухуми
    - 2 ош қ. маккажўхори крахмали
    - 1-2 ош қ. ҳар қандай шакар ўрнини босувчи
    - 0,5 ч. қ. ўсимлик ёғи масла

     

     

    Тайёрлаш усули:
    Чуқур идишда творогни юмшатинг, иккита тухум қўшинг, кремли консистенция ҳосил бўлгунча кўпиртиринг. Шакар ўрнини босувчи ва маккажўхори крахмалини қўшинг, яхшилаб аралаштиринг. Қолипларни ёғ билан ёғланг, массани уларга тенг равишда тақсимланг. Агар Сизда қолип қопқоқлари бўлмаса, пишириш пайтида масса кўтарилишини ҳисобга олган ҳолда идишларни ярмигача тўлдиринг.

     

    Микротўлқинли печда 800 Вт қувватга эга парҳезбоп творогли тобламани тахминан 10 дақиқа давомида пиширинг. LG Renaissance MS2044V микротўлқинли печига ўрнатилган қувватни назорат қилиш тизими туфайли маҳсулотларнинг иссиқлик тақсимоти 1,5 баравар тезроқ содир бўлади, шунинг учун Сизнинг мазали таомингиз шунчалик тез тайёр бўлади.

     

    Зарур бўлса, масса чўкиши учун микротўлқинли печнинг эшигини бироз очинг.

     

    2. Микротўлқинли печда грилда пиширилган сабзавотлар

     

    Масаллиқлар:
    - 1 буллгар қалампири
    - 0,5 қовоқча
    - 0,5 бош гулкарам
    - 1 тиш саримсоқ
    - 1 ош қ. ўсимлик ёғи
    - 1 та помидор

     

    Тайёрлаш усули:
    Қовоқча, помидор ва қалампирни Ўзингиз учун қулай бўлакларга бўлинг, гулкарамни тўпгулларга бўлинг ва саримсоқни майдаланг. Сабзавотларни тоблаш учун пергамент қоғозга теринг, уларни бир қатламга ёйиб чиқинг. Кейин сабзавотларга ўсимлик мойи билан пурканг ёки суртинг ва таъмга кўра туз ва мурч сепинг. Сабзавотли таомни микротўлқинли печда грилл остига қўйинг. Қолипни энг юқори қаватга қўйманг, бунинг учун ўрта қаватни танлаш яхши. Тилларанг тусга киргунча тахминан 20 дақиқа давомида тоблаб пиширинг, вақти-вақти билан тайёрлигини текширинг. MH6336GIB LG NeoChef™ микротўлқинли печига ўрнатилган инфрақизил иссиқлик Infrared Heating™ сабзавотларни ташқи томондан қарсилдоқ, ичидан эса серсув қилади, шу билан бирга иштаҳа очарлигини сақлаб қолади.

     

    3. Микротўлқинли печда шампинёнли крем-шўрва

     

     

    Масаллиқлар:
    - Бульон (сабзавотли, товуқли ёки қўзиқоринли) - 2 стакан
    - Шампинён (ёки бошқа қўзиқоринлар) - 200 г
    - Пиёз - 1 дона.
    - Эритилган пишлоқ-50 г
    - Қаймоқ (10%) - 100 мл
    - Крахмал (исталган) - 1 ош қошиқ

     

    Тайёрлаш усули:
    Товуқли ёки қўзиқоринли бульонни шиша кастрюлга солинг, қўзиқорин ва пиёз қўшинг, қопқоғини ёпинг ва микротўлқинли печга 10-15 дақиқага юборинг. Кейин крахмални қаймоқ билан аралаштиринг ва тайёр эритмани шўрвага қўшинг, яхшилаб аралаштиринг. Тайёр шўрвани кўкатлар ва қотган нонларни сепиб, дастурхонга тортишингиз мумкин.

     

    Ушбу мақолада келтирилган баҳорий рецептлар LG микротўлқинли печларидан соғлом ва мазали таом тайёрлаш учун фойдаланиш имкониятларининг кичик бир қисмидир, холос.

     

    Ёқимли иштаҳа!